АҚШ Россия нефтига қарши санкцияларни кенгайтирди
Россиянинг 14 компанияси ва учта нефт ташувчи кемасига қарши санкциялар киритилди.
АҚШ Молия вазирлиги Россиянинг 14 компанияси ва Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ва Либерияда жойлашган учта компанияга нисбатан санкция жорий қилди. Ушбу компанияларнинг кемалари Россия нефтини ташиш чоғида нарх чегараларини бузганликда айбланган. Бу ҳақда Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) хабарида айтилади.
Жумладан, Россиянинг «АБС Электротехника», «Эссет Автоматизация», «Эссет Электро», «Доминион Николский», «Доминион Тверская-Ярославская», «Всероссийский научно-исследовательский, проектно-конструкторский и технологический институт релестроения с опытным производством», «АБС ЗЭиМ Автоматизация», «Мосэн эссет менеджмент», «ВНИИР Гидроэлектроавтоматика», «ВНИИР Промэлектро» ва «ВНИИР-Трансстрой» компаниялари санкциялар рўйхатига киритилган.
Шунингдек, Kazan Shipping Incorporated, Progress Shipping Company Limited ва Gallion Navigation Incorporated компанияларига нисбатан чекловлар кучайтирилган. Улар мос равишда Kazan, Ligovsky Prospect ва NS Century нефт танкерларига эгалик қилади.
Давлат департаменти баёнотида айтилишича, учала кема ҳам ўтган йилнинг декабр ойида нарх чегараси кучга кирганидан кейин бир баррел учун 60 доллардан юқори нархда Россия нефтини етказиш билан шуғулланган.
Санкциялар доирасида ушбу компанияларнинг Қўшма Штатларда жойлашган ёки америкалик шахсларнинг эгалигида ёки назоратида бўлган барча мулклари ва мулкларидаги манфаатлар блокланади. Шу билан бирга, ушбу компанияларга тегишли мулк ёки манфаатлар билан боғлиқ ҳар қандай операциялар тақиқланади.
Мавзуга оид
22:10 / 23.12.2024
АҚШ Хитойнинг эски чипларига нисбатан тергов бошлади
19:00 / 23.12.2024
Трамп: АҚШ ҳукумати расман фақат иккита жинсни - эркак ва аёлни тан олади
18:12 / 23.12.2024
Байден ўлимга ҳукм этилган 37 нафар маҳбуснинг жазосини енгиллаштирди
17:17 / 23.12.2024