00:01 / 29.11.2023
54522

Мобил телефонларнинг энг катта коллекцияси «Гиннес рекордлар китоби»га киритилди

Унинг эгаси 3456 та телефонни йиғишга муваффақ бўлди.

Фото: PhoneArena

Руминия фуқароси Андрей Билби Аржентис турли маркадаги 3456 та мобил қурилмалар тўпламини йиғди. Бу унга «Гиннес рекордлар китоби»дан жой олиш имконини берди.

Андрейга тегишли телефонларнинг умумий сони рекорд рақамдан ошиб кетган. У ўз коллекциясини 2018 йилдан йиғишни бошлаган ва атиги 5 йилда рекорд кўрсаткичга эришган.

Унинг хонасини минглаб мобил қурилмалар эгаллаган, бу ҳақиқий дўконга ўхшайди. Токчаларда эскирган моделлар ҳам, янги телефонлар ҳам бор.

Аввалги рекордчи 2779 та мобил телефон тўплаган туркиялик Экрем Карағудекўғлу эди. Андрей Билби ундан 677 та қурилмага ўзиб кетди.

Top