Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёда қизамиқ энг кўп тарқалган мамлакатлар эълон қилинди
Юқори учликдан Яман, Ҳиндистон ва Қозоғистон жой олди.
Фото: Getty Images
АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (CDC) дунёда қизамиқ тарқалиши ҳақидаги маълумотларни эълон қилди.
Унга кўра, қизамиқ энг кўп аниқланган мамлакатлар Яман, Ҳиндистон ва Қозоғистон экани маълум бўлди.
Қайд қилинишича, Яманда 23 мингдан ортиқ, Ҳиндистонда қарийб 15 минг, Қозоғистонда 13 мингга яқин қизамиқ касаллиги қайд этилган. Кейинги ўринларни Эфиопия (11 мингдан ортиқ), Покистон (8 мингдан ортиқ), Конго Демократик Республикаси (6 мингга яқин) ва Россия эгаллаган (4 мингдан ортиқ).
Шу билан бирга, CDC ноябр ойи бошида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тақдим этилган маълумотларни келтирди. 6 декабр куни Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда қизамиқ билан касалланганлар сони 20 мингдан ошганини маълум қилган эди.
CDC қизамиқ эпидемияси кутилганидан каттароқ эканини таъкидламоқда. Улар бунга коронавирус пандемияси таъсир қилган деб ҳисоблашади: 2020 йилдан 2022 йилгача қизамиққа қарши вакцинанинг 61 миллион дозаси қўлланмаган ёки кечиктирилган.
Қизамиқни даволаб бўлмайди, инфекцияни олдини олишнинг ягона йўли эмлашдир.
Мавзуга оид
21:23 / 28.01.2026
Нипаҳ вируси Осиё мамлакатларини Ҳиндистондан келаётган йўловчиларни текширишга мажбур қилди
13:21 / 05.01.2026
Қизамиқ, қуш гриппи, Mpox: мутахассис 2026 йилда хавф туғдириши мумкин бўлган вируслардан огоҳлантирди
14:41 / 27.10.2025
ССВ болалар орасида «ғайриодатий» инфекция тарқалаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди
18:27 / 04.07.2025