18:58 / 14.12.2023
14080

Сурхондарёда юк машинаси уриб юборган 4 ёшли бола вафот этди

Опаси боғчадан олиб қайтаётганда бола йўлнинг белгиланмаган жойидан югуриб ўтмоқчи бўлган. Шу пайтда уни юк машинаси уриб юборган.

Фото: Видеодан кадр

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида юк машинаси уриб юборган 4 ёшли бола вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Ҳодиса 2023 йил 4 декабр куни М-39 Тошкент-Термиз автомобил йўлининг Бойсун тумани Чилонзор маҳалласидан ўтган қисмида содир бўлган.

Тумандаги 45-мактабнинг 2-синф ўқувчиси бўлган қизча 4 ёшли укасини боғчадан олиб қайтаётганда йўлнинг белгиланмаган жойидан, бетон тўсиқ устидан ўтказиб қўйган.

Бола опасини кутмасдан йўлнинг қатнов қисмидан югуриб ўтган. Шу вақтда ҳаракатланиб келаётган юк машинаси болани уриб юборган. Оқибатда бола вафот этган.

Аввалроқ, Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида содир бўлган иккита ЙТҲда 4 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

Top