08:13 / 19.12.2023
1810

Ўзбекистон ва БАА парвозлар сонини бир неча баробар оширишга келишиб олди

Тошкент ва Самарқанд аэропортлари билан бир қаторда, вилоятлардаги барча халқаро аэропортлардан БААнинг Дубай, Абу-Даби, Шаржа, шунингдек, Рас ал-Ҳайма ва Фужайра шаҳарларига ҳам парвозлар амалга оширилади.

Фото: Транспорт вазирлиги

ICAN–2023 тадбири доирасида Ўзбекистон ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида ҳаво қатновлари ҳажмини ошириш бўйича самарали келишувга эришилди.

Икки мамлакат авиация маъмуриятлари ўртасида ўтказилган музокараларда парвозлар географияси ҳамда частотасини бир неча баробарга ошириш бўйича келишув имзоланди.

Ушбу келишувга кўра, Тошкент ва Самарқанд аэропортлари билан бир қаторда, вилоятлардаги барча халқаро аэропортлардан БААнинг Дубай, Абу-Даби, Шаржа, шунингдек, Рас ал-Ҳайма ва Фужайра шаҳарларига ҳам парвозлар амалга оширилади.

Эришилган келишувга кўра, ҳар икки давлатларнинг тайинланган авиакомпаниялари:

Тошкент – Абу-Даби, Самарқанд – Абу-Даби, Урганч – Абу-Даби, Бухоро – Абу-Даби, Наманган – Абу-Даби, Фарғона – Абу-Даби, Қарши – Абу-Даби, Термиз – Абу-Даби, Нукус – Абу-Даби йўналишида ҳафтасига жами 41 та частотада;

Тошкент – Дубай, Самарқанд – Дубай, Наманган – Дубай, Бухоро – Дубай, Навоий – Дубай, Фарғона – Дубай, Нукус – Дубай йўналишида ҳафтасига жами 35 та частотада;

Тошкент – Шаржа, Наманган – Шаржа, Самарқанд – Шаржа, Фарғона – Шаржа, Қарши – Шаржа, Термиз – Шаржа йўналишида ҳафтасига жами 23 та частотада;

Тошкент – Рас ал-Ҳайма, Самарқанд – Рас ал-Ҳайма йўналишларида ҳафтасига жами 6 та частотада;

Тошкент – Фужайра йўналишида эса ҳафтасига 3 та частотада парвозларни амалга ошириши мумкин бўлади.

Top