Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда зилзила қурбонлари сони ортиб боряпти
Гансу ва Цинхай провинцияларида содир бўлган зилзила қурбонлари сони 131 кишига етди, яна камида 536 киши жароҳат олди.
Фото: STR/AFP/Getty Images
Хитой шимоли-ғарбида содир бўлган зилзила қурбонлари сони 131 кишига етди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси 20 декабр, чоршанба куни хабар берди. Янгиланган маълумотларга кўра, Гансу провинциясида қурбонлар сони 113 нафарни ташкил этади, қўшни Цинхай провинциясида яна 18 киши ҳалок бўлган деб эълон қилинди.
Шу билан бирга, жароҳат олганлар сони ҳам ортди. Цинхайда камида 198 киши жароҳатланган, Гансу бўйича эса маълумотлар турлича - 536 дан 782 гача.
Сув таъминотида узилишлар кузатиляпти, минглаб биноларга зарар етган
Ер силкинишлари 18 декабр оқшомида содир бўлган, магнитудаси 5,9-6,2 баллни ташкил қилган. Зилзила эпицентри Гансу провинциясида, Цинхай билан маъмурий чегарадан бир неча километр узоқликда жойлашган.
Табиий офат ҳудудида сув таъминоти узилиб, электр узатиш линиялари, минглаб бинолар ва транспорт инфратузилмасига зарар етган. Расмийлар жабрланган ҳудудларга чодирлар, йиғма каравотлар, кўрпа-тўшаклар ва иситиш мосламаларини юборишни буюрди.
2008 йил май ойида Хитойнинг Сичуан провинциясида сўнгги йиллардаги энг вайронкор зилзилалардан бири кузатилганди. Фожиа 87 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган.
Мавзуга оид
07:42 / 02.10.2025
Машинистнинг чорак аср оралиғида олинган сурати Хитой темирйўлларидаги ўзгаришни кўрсатди
22:45 / 29.09.2025
Хитойда дунёдаги энг баланд кўприк очилди
19:20 / 27.09.2025
Хитой рақамли юанни халқаро майдонга олиб чиқмоқда – бу орқали долларга қарамликни камайтирмоқчи
16:49 / 25.09.2025