Ўзбекистон | 12:29 / 22.12.2023
4949
1 дақиқада ўқилади

8 та тиббиёт ОТМни халқаро топ-1000 таликка киритиш режалаштирилмоқда

«Аҳоли саломатлиги — 2030» миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги президент қарори лойиҳа муҳокама учун эълон қилинди. 

Лойиҳага кўра:

  • Бутунжаҳон тиббий таълим федерацияси (WФМE) стандартларини барча 11 та олий тиббий таълим ва 74 та тиббий техникумларда жорий этиш;
  • халқаро стандартларга мувофиқ бўлган (аккредитациядан ўтган) профессионал ва олий тиббий таълим дастурларини 10 фоиздан 50 фоизга етказиш;
  • тиббиёт ходимларини малака ошириш ўқув жараёни билан қамраб олиш кўрсаткичини 25 фоиздан 50 фоизга етказиш;
  • 8 та олий тиббий таълим муассасаларининг халқаро эътироф этилган топ мингталикка киритилишига эришиш;
  • 10 та илмий амалий тиббиёт марказлардаги илмий тадқиқот лабораторияларни халқаро GLP ёки GSP аккредитацияларидан ўтказиш;
  • илмий ташкилотлардаги илмий-тадқиқот лабораториялари улушини 20 фоиздан 37 фоизга, фундаментал илмий тадқиқот ишларини 100 фоизга етказиш;
  • илмий ходимлар салоҳиятини 25 фоиздан 46 фоизга етказиш;
  • Hirsh индекси 8 дан юқори бўлган олимлар улушини 18 дан 36 фоизга етказиш таклиф этилмоқда.

Мавзуга оид