17:00 / 23.12.2023
11277
Реклама

Chery бренди автомобил эгалари билан Самарқандга саёҳат уюштирди

Фото: Chery

Chery ўтган дам олиш кунларида бренднинг барча автомобиллари моделлари эгаларини йирик тадбирда жамлади, автокарвонда Arrizo 6 Pro седанидан Tiggo 7 Pro ва Tiggo 8 Pro | Max кроссоверларигача иштирок этди. Ушбу карвон иштирокчилари Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида истиқомат қилади ва улар бренд иштиёқмандларининг дўстона ҳажмамиятини шакллантириш ҳамда мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Chery автомашиналарининг катта карвони Тошкент–Самарқанд йўналиши бўйлаб ҳаракатланди, унинг узунлиги 300 километрни ташкил этди. Chery автомобилларининг 100 га яқин эгалари саёҳатда иштирок этиб, ўз автомобилларининг имкониятларини яна бир бор синаб кўрди.

Мижозлар белгиланган масофани босиб ўтиш орқали автомобилнинг имкониятларини тўлиқ баҳолаши мумкин эди. Кўпгина харидорлар машина мураккаб об-ҳаво шароитида ҳам йўл юзида эркин ҳаракатланишига гувоҳ бўлди, шунингдек, яна бошқа қулайликларни синаб кўрди.

Тадбир Самарқанд шаҳридаги «Боқий  шаҳар» мажмуасида якунланди, у ерда меҳмонларни миллий тарихий либос кийган посбонлар кутиб олиб, байрамга шарқона файз қўшди.

Мусобақа доирасида иштирокчилар учун «Боқий  шаҳар» мажмуаси бўйлаб қизиқарли квест ташкил этилди, унда ҳар бир иштирокчи ўзини ҳақиқий шарқона муҳитда ҳис этди, дейиш мумкин. Меҳмонлар квестда иштирок этишдан завқланиб, Chery олтин тангаларини тўплади.

Тадбир Ўзбекистондаги Chery бренди ҳамда «ADM GLOBAL» дистрибютори ташаббуси билан ташкил этилган «With Chery With Love» лойиҳаси доирасида ўтказилди.

«ADM GLOBAL» ва Chery ўз мижозларини қўллаб-қувватлаш ва автомобиль эгалари орасидаги ишонч даражасини мустаҳкамлаш мақсадида шу каби тадбирларга сармоя киритишда давом этмоқда.

«With Chery With Love» лойиҳаси учрашув, саргузашт ва тажриба алмашиш учун ноёб имкониятларни тақдим этиш мақсадида ривожланади, бу эса Черй компанияси ўз мижозларининг ҳаёт сифатини яхшилашига содиқлигини исботлайди.

Ўзбекистондаги расмий дилердан сотиб олинган Chery автомобилларининг барча эгалари ушбу қизиқарли лойиҳанинг бир қисми ҳисобланади.

Сайт| Instagram| Telegram| Telegram-бот https | Facebook| YouTube

Алоқа учун телефон: +998712765555

Top