00:35 / 24.12.2023
59556

Қидирувдаги шахс учун 40 млн сўм мукофот эълон қилинди

Фото: Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати

Оғир ва ўта оғир турдаги жиноят содир этганликда гумонланаётган 33 ёшли Абдуллаев Акромжон Бахтиёрович қидируви давом этмоқда. Тошкент вилояти ИИББ уни топганга 40 миллион сўм мукофот ваъда қилди.

«Ҳурматли фуқаролар! Сиз ушбу шахсни кўрсангиз ёки у ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз зудлик билан, Тошкент вилояти ИИББнинг қуйидаги рақамлари орқали хабар беришингизни сўраймиз. 

Тел: 70-975-21-02, 70-762-41-21
98-361-19-22, 98-314-44-05

Қидирувдаги шахсни қаерда экани хақида хабар берган ёки топишда кўмаклашган фуқаролар умумий 40 000 000 (қирқ миллион) сўм билан мукофотланиши кафолатланади», — дейилади хабарда.

  • 18 декабр куни Тошкент шаҳрида оғир ва ўта оғир жиноят содир этишда гумонланиб ҳибсга олинган 3 нафар шахс қочиб кетгани ҳақида эълон берилганди. Олиб борилган кенг кўламли қидирув ишлари натижасида кейинги кунларда улардан икки нафари қўлга олинди.
Top