Ўзбекистон | 12:45 / 26.12.2023
5335
2 дақиқада ўқилади

Тошкент бозорларида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил этилди 

Тошкент шаҳрининг бир қанча бозорлари ҳудудида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил қилинди.

Фото: Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги

Ҳокимлик хабарига кўра, дам олиш кунлари бозор ҳудудида байрам арафаси маданий дастурларини ташкиллаштириш ҳам режалаштирилган.

Ташкил қилинган бозорлар рўйхати:

Бектемир тумани — «Қўйлиқ деҳқон бозори» АЖ, «Тошкент қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори» АЖ;
Миробод тумани —  «Миробод деҳқон бозори» АЖ;
Мирзо Улуғбек тумани — «Наврўз деҳқон бозори» АЖ;
Сергели тумани — «Сергели деҳқон бозори» АЖ;
Олмазор тумани — «Қорақамиш деҳқон бозори» АЖ;
Учтепа тумани — «Фарҳод деҳқон бозори» АЖ;
Шайхонтоҳур тумани — «Эски Жува деҳқон бозори» АЖ;
Яшнобод тумани — «Авиасозлар деҳқон бозори» АЖ;
Юнусобод тумани — «Юнусобод деҳқон бозори» АЖ ва «Олой деҳқон бозори» АЖ;
Яккасарой тумани — «Аския деҳқон бозори» АЖ;
Чилонзор тумани — «Чилонзор деҳқон бозори» АЖ.

Деҳқон бозорлари 1 январ куни ҳам ишлайди.

Мавзуга оид