Жаҳон | 13:55 / 29.12.2023
10569
1 дақиқада ўқилади

Қора денгизда дон олиб кетаётган кема минада портлаб кетди

Украина жанубидаги мудофаа кучлари хабарига кўра, савдо кемаси Россия минасига бориб урилган. Кема Панама байроғи остида Дунай портларидан биридан сузиб кетаётган эди.

Фото: Украина давлат чегара хизмати

Қора денгизда Дунай портларидан биридан дон юки билан кетаётган Панама байроғи остидаги савдо кемаси минада портлаб кетди, деб хабар берди Украина жануби мудофаа кучлари 28 декабр, пайшанба куни Telegram'да. Украина ҳарбийларига кўра, кема Россия минасига келиб урилган.

Ҳодиса оқибатида кема тезлиги ва бошқарувини йўқотган, юқори палубада ёнғин чиққан. Соҳилни қўриқлаш хизмати қайиқлари жароҳатланган икки денгизчига тиббий ёрдам кўрсатган шифокорларни олиб, кемага етиб келди. Улардан бири кейинроқ касалхонага етказилган. Хабарда айтилишича, кемага буксирлар ҳам жўнатилган, улар уни тортиб, портга олиб боради.

Грециянинг NAVA Shipping компанияси вакили айтишича, ҳодиса тафсилотлари ҳозирча аниқ эмас. «Биз ҳозирча нима бўлганини билмаймиз, бироқ капитан бизга портлаш бўлганини айтди», — деб хабар берди компаниядагилар.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди