Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БАА Андижонда араб тажрибаси асосида боғ яратмоқда
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳамкорлигида Андижон вилояти Пахтаобод тумани ҳудудида 470 гектар ер майдонида боғ яратилмоқда.
Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Лойиҳанинг биринчи босқичида майдоннинг 20 гектар қисмига голубика резавори синов тариқасида тувакларда етиштирилмоқда. Майдон ҳудуди тўлиқ томчилатиб суғориш тизими билан таъминланган.
Лойиҳа тўлиқ ишга тушгач 2000 та янги иш ўрни яратилади. Ушбу резавор иссиқликка чидамсиз бўлгани боис келгусида махсус тўрлар билан ҳимояланади. Бир гектар майдонга 4000 туп экилиши натижасида ўртача 400-500 тонна ҳосил олиниши кутилмоқда.
Қиймати 30 млн АҚШ долларига тенг мазкур лойиҳа доирасида голубика билан бирга, малина ва сабзавот маҳсулотларини ҳам етиштириш режалаштирилган.
Мавзуга оид
22:08 / 13.12.2025
Андижон ва Самарқандда кучли таъсир қилувчи дорилар савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди
08:25 / 11.12.2025
Андижонда 3 килограммга яқин «гашиш» билан қўлга тушган жиноий гуруҳ фош этилди
21:59 / 09.12.2025
Андижонда 4 миллиард сўмга яқин гиёҳвандлик воситалари аниқланди
16:28 / 02.12.2025