07:30 / 15.01.2024
5259

Тошкентда резервуарга тўкилаётган цемент остида қолиб кетган корхона ишчиси қутқарилди

Жорий йилнинг 14 январ куни ижтимоий тармоқлардан бирида Янгиҳаёт туманидаги заводлардан бирида бахтсиз ҳодиса юз бергани акс этган видео тарқалди. Туман ҳокимлиги ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Фото: Getty Images

Маълум бўлишича, ҳодиса «Бинокор темир-бетон сервис» корхонасида 13 январ куни соат тахминан 15:30 да содир бўлган. 

Бунга сабаб - цемент тўлдирилган автомашина 80 тонналик цемент сақлаш резервуарига цемент тўкаётган вақтида резервуарда цемент тўлганлигини автомат тарзда хабар бериш маёқчаси техник носозликлар сабабли хабар қилмаган ва шу боис, цемент пастга чанг бўлиб тушган. 

Ҳодиса оқибатида, корхона ишчиларидан бири цемент чанги остида қолиб кетган.

Ишчининг ҳозирги ҳолати яхши ва унга ҳеч қандай тан жароҳати етмаган.

Top