13:41 / 20.01.2024
1664

Жазоирнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Жазоирнинг янги элчиси Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Жазоирнинг янги элчиси Муҳаммад Ирқини қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё».

«Жазоирнинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Муҳаммад Ирқи жаноблари билан учрашиб, унинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилдик», – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида. 

Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларни ривожлантириш, барча соҳаларда алоқаларни фаоллаштириш ва фойдаланилмаётган имкониятларни рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор қаратилди.

«Жаноб Элчига мамлакатимиздаги фаолияти давомида муваффақиятлар тилаймиз», – Бахтиёр Саидов.

Муҳаммад Ирқи 2022-2023 йилларда Жазоирнинг Тошкентдаги элчихонасига раҳбарлик қилган Бумедиан Геннад ўрнига тайинланди.

Top