Ўзбекистон | 11:23 / 22.01.2024
54057
2 дақиқада ўқилади

Ҳафта давомида қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

«Ўзгидромет» 22-26 январ кунларига об-ҳаво прогнозини тақдим этди.

Фото: Kun.uz

Бугун Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон ҳудудидан илиқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади, республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кундузи +9...+12 даражагача кўтарилади.

“Ўзгидромет” хабарига кўра, 23-24 январ кунлари илиқ ҳаво кириб келиши давом этади, республика ҳудудининг катта қисмида қуёшли ва очиқ ҳаво кузатилади. 

24 январда республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Волга бўйи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Республика ҳудудининг катта қисмида 23-24 январ кунлари ҳарорат кечалари +2...+5 даражагача, кундуз кунлари +12...+15 даражагача кўтарилади, шимолий ҳудудларда эса 24 январда кундузги ҳарорат -2...-7 даражагача пасаяди.

25 январда нам ва совуқ ҳаво массалари мамлакат барча ҳудудларини қамраб олади, республика бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳарорат кундузи +4...+9 даражагача пасаяди, шимолий ҳудудларда кечаси -6...-11 даражани ташкил этади, кундузи -2...-7 даражадан ошмайди.

26 январда республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли сақланиб туради, шимоли-ғарбий ҳудудларда эса ёғингарчилик тўхтайди. Ҳарорат кечаси -2...+3 даража, кундузи +3...+8 даража, шимолда кечаси -6...-11 даража, кундузи -0...-5 даража атрофида бўлади.

Пойтахтда бугун қуёшли ва очиқ ҳаво бўлиши кузатилади. Шарқий йўналишдаги шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кундузи +10...+12 даражани ташкил этади.

23-24 январ кунлари пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Эртага кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқий йўналишдаги шамол тезлиги 3-8 м/с бўлади. Ҳаво ҳарорати 23 январда кечаси +0...+2 даража атрофида бўлади, 24 январда кечаси +3...+5 даражагача кўтарилади, кундузи 23-24 январда ҳарорат +12...+14 даража атрофида бўлади.

25 январда пойтахтда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5...+7 даражагача кўтарилади, кундузи +7...+9 даражагача пасаяди.

Мавзуга оид