Дуда яна Полшанинг собиқ вазири ва унинг ўринбосарини афв этди
Коррупцияга қарши кураш агентлигининг собиқ раҳбари ва унинг ўринбосари 2007 йилда Дуда уларни афв этган иш бўйича икки йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Полша президенти Анжей Дуда 23 январ, сешанба куни 2007 йилдаги иш бўйича қамоқ жазосига ҳукм қилинган икки собиқ «Қонун ва адолат» (ҚвА) партиясидан депутатни афв этди. Гап январ ойи бошида президент саройида ҳибсга олинган Полшанинг собиқ ички ишлар вазири, Марказий аксилкоррупция бюроси собиқ раҳбари Мариуш Каминский ва унинг ўринбосари Мацей Вонсик ҳақида кетмоқда.
Каминский ва Вонсикка чиқарилган ҳукм
Каминский ва Вонсик иши 2007 йилдан бери давом этиб келмоқда, ўшанда коррупцияга қарши кураш агентлиги атрофида можаро чиққан. Биринчи инстанция суди айблов ҳукми чиқарди ва 2015 йилда ҚвА ҳокимиятга келганидан сўнг, президент Дуда иккала сиёсатчини ҳам афв этди.
2022 йил июн ойида Полша олий суди афвни бекор қилди ҳамда Каминский ва Вонсик устидан суд жараёни давом эттирилди. 2023 йил декабр ойи охирида Варшава округ суди иккаласини ҳам коррупцияга қарши кураш бўйича марказий бюрода порахўрлик бўйича иш юритиш вақтида мансаб ваколатларини суиистеъмол қилганликда айбдор деб топди ва ҳар бирини икки йилдан қамоқ жазосига ҳукм қилди. Сиёсатчилар жорий йилнинг 9 январида Варшавадаги президент саройида қўлга олинган, чунки уларнинг жазо муддати ўша куни расман бошланди. Анжей Дуда афв этиш ҳақидаги қарор ўз кучида қолишини айтди.
Каминский «сиёсий қасос ҳаракати» деб ҳисоблаган ҳукмга норозилик учун қамоқхонада очлик эълон қилди. Ўтган ҳафта Дуда Полшанинг собиқ ички ишлар вазирига суд томонидан қамоқхонада мажбуран овқатлантириш буюрилгани ҳақида хабар берди. Дуданинг таъкидлашича, у Каминский ва Вонсикни сиёсий маҳбуслар деб билади, уларни жиноий жавобгарликка тортиш ноқонуний, чунки улар ҳалол давлат хизматчилари бўлган ва «коррупцияга қарши шафқатсиз курашган».
Мавзуга оид
23:01 / 24.12.2024
Полша мактабларида ўқ отиш бўйича мажбурий машғулотлар жорий этилади
00:37 / 24.12.2024
Тошкент ва Навоийда хорижга ишга юборишни ваъда қилганлар ушланди
12:41 / 21.12.2024
Полша собиқ амалдорига Венгрияда бошпана берилганидан норози
22:34 / 18.12.2024