Ўзбекистон | 07:17 / 26.01.2024
2947
1 дақиқада ўқилади
Гуржистон авиакомпанияси Ўзбекистонга авиақатновлар учун рухсатнома олди
Гуржистоннинг Geo Sky авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома олди.

Фото: Geo Sky
“Ўзавиация” агентлиги маълум қилишича, Ўзбекистон ва Гуржистон ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битим асосида 2024 йил 24 январ куни Geо Sky авиакомпаниясига Ўзбекистонга Тбилиси—Тошкент—Тбилиси йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун эксплуатацион рухсатнома расмийлаштириб берилди.
Авиакомпания парвозларни Boeing 737-300 русумли самолётларда амалга оширади.
Мавзуга оид

18:07
“Ўзбекистон ёзувли паспортим учун рейсга қўйишмади” – Wizz Air ўзбек талабани бортга чиқармаган

21:32 / 11.02.2025
Гуржистон бош вазири Россия билан дипломатик алоқаларни тиклаш шартини айтди

15:06 / 08.02.2025
Гуржистонда намойишчиларга нисбатан жазо кучайтирилди

22:19 / 05.02.2025