Жаҳон | 22:57 / 31.01.2024
11580
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда чигиртка тарқалишининг энг юқори чўққиси кутилмоқда 

Вазирлар Маҳкамаси зараркунанда ҳашаротларга қарши кураш чораларини кўрмоқда. 

Фото: Getty Images

Қозоғистонда ҳукумат зараркунанда ҳашаротларга қарши курашиш учун захирадан 3,9 миллиард тенге ажратди, деб хабар берди Orda. 

Қайд қилинишича, 2024 йил зараркунанда чигиртка тарқалиши циклининг 11 йиллик энг юқори чўққиси кутилмоқда. Прогноз 2,5 миллион гектарни ташкил этади, бу ўтган йилга нисбатан қарийб бир миллион гектарга кўпдир. 

«Шу муносабат билан, чигирткаларнинг оммавий ривожланиши ва тарқалиши, яйловларга зарар етказиши, экинларни нобуд қилиши, шунингдек, қўшни давлатларга кўчишининг олдини олиш учун бутун прогноз майдонларига кимёвий ишлов беришни таъминлаш учун захирадан 3,9 миллиард тенге ажратилади», дейилади Вазирлар Маҳкамаси хабарида.

Мавзуга оид