10:32 / 06.02.2024
2989

Ўзбекистонда мобил алоқа билан таъминланганлар сони 34 миллиондан ошди

Бир йил олдин бу рақам 30,9 млн нафарни ташкил қилганди.

Фото: Reuters

Ўзбекистонда мобил алоқадан қанча аҳоли фойдаланиши тўғрисида маълумот берилди.

Статистика агентлиги хабарига кўра, 2024 йилнинг 1 январ ҳолатига Ўзбекистонда мобил алоқа билан таъминланган абонентлар сони қарийб 34,2 млн нафарга етган. Шундан 28,8 млн нафари аҳолида қайд этилган. 

Аҳолининг мобил алоқа билан таъминланганлиги ҳар 100 киши ҳисобига 79 бирликни ташкил этди. Бу рақам 2020 йилда 69 бирликни, 2021 йилда 71 бирликни, 2022 йилда 73 бирликни ташкил қилган. 

2022 йил 1 октябр ҳолатига Ўзбекистонда мобил алоқа билан таъминланган абонентлар сони 30 млн 955,8 минг нафарни ташкил этганди.

Top