Ўзбекистон | 15:40 / 20.02.2024
6522
1 дақиқада ўқилади

Исроил Ўзбекистонда тиббий клиника очишни режалаштиряпти

Тел-Авив шаҳрида Исроил билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда Ўзбекистонда тиббий туризмни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Фото: «Дунё» АА

Ўзбекистон элчиси Жаҳонгир Аминов Исроилнинг Sapir Medical Clinic компанияси бош директори ва ушбу мамлакатнинг тиббий туризм ассоциацияси раиси Марк Каценелсон билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Тадбирда асосий урғу Ўзбекистонда тиббий туризмни ривожлантириш, қўшма таълим ва амалий дастурларни амалга ошириш ҳамда Исроил клиникасини очишга қаратилди.

Марк Каценелсоннинг таъкидлашича, Ўзбекистонда Исроилнинг илғор тиббий технологияларидан муваффақиятли фойдаланиш мумкин, бу тиббий таълим, тиббий хизматлар кўрсатиш ва туризмни ривожлантиришга хизмат қилади.

Учрашув якунида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа манфаатдор муассасалар билан биргаликда тиббий туризм доирасида Ўзбекистонга хорижлик беморларни жалб этиш, ўқув-амалий дастурлар ҳамда республикада Исроил клиникасини барпо этиш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Мавзуга оид