Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Покистон Афғонистон йўналишидаги ҳамкорликни муҳокама қилди
Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари ва Покистон Бош вазирининг махсус вакили музокаралар чоғида Афғонистон йўналишидаги ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди.
Фото: «Дунё» АА
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳром Аълоев Покистон бош вазирининг Афғонистон бўйича махсус вакили Асиф Дурроний билан учрашди.
ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида савдо-иқтисодий, инвестициявий ва транспорт коммуникациялари соҳаларида Ўзбекистон-Покистон стратегик шериклигини янада ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Афғонистон йўналишида, хусусан, афғон халқига гуманитар ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатишда ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.
Икки давлатнинг минтақавий ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлигига оид айрим масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Мавзуга оид
21:38 / 27.12.2025
Афғонистон Тожикистон билан чегарадаги воқеалар бўйича текширув бошлади
13:38 / 26.12.2025
Афғонистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик кенгайтирилади
17:50 / 25.12.2025
Афғон чегарасидаги отишмада тожикистонлик ҳарбийлар ҳалок бўлди
01:00 / 21.12.2025