07:37 / 21.02.2024
4048

Уч ҳудудда ноқонуний валюта савдосига чек қўйилди

Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа ва Амударё, Навоийнинг Хатирчи туманида валюта қимматликлари ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди. 

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабарига кўра, Элликқалъа туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ф.У. ва М.К. жами 4 минг долларни фуқаро М.Т.дан 49,6 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби департамент ҳамда ДХХнинг Амударё тумани бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ғ.Ш. жами 3,5 минг долларни фуқаро Х.Б.дан 43,5 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Хатирчи туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.Т. ва Н.Р. фуқаро Г.Ж.га 3 минг долларни 37,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Top