Президент томонидан “Рақамлаштириш соҳасида малакали мутахассислар тайёрлаш фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор имзоланди.
2024 йил 1 мартдан:
- нодавлат таълим ташкилотларига битирувчиси IT-хизматларни экспорт қилувчи ташкилотга ишга жойлашганда БҲМнинг 75 бараваригача, ногиронлиги бўлган ёш битирувчиси ишга жойлашган ҳолларда эса 105 бараваригача бир марталик субсидия ажратилади;
- халқаро IT-сертификатларга эга ёшларнинг ўқиш ҳамда ушбу сертификатларни олиш харажатларининг 60 фоизгача бўлган қисми қоплаб берилади;
- инглиз тилини билиш бўйича В2 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга бўлган ёшларнинг халқаро IT-сертификатлар олиш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.
Субсидия битирувчиси IT-хизматлар экспорти соҳасида талаб юқори бўлган ўқув йўналишлари бўйича таҳсил олган ҳамда IT-парк резиденти мақомига эга бўлган IТ-хизматларни экспорт қилувчи ташкилотларга ишга қабул қилинган нодавлат таълим ташкилотларига ажратилади.
Субсидия олиш ҳамда харажатларни қоплаб бериш бўйича давлат хизматлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали бепул кўрсатилади.