08:41 / 01.03.2024
11343

Қозоғистонда Олмаота - Тошкент трассасида йўловчи автобуси ёниб кетди

Воқеа жойига ўт ўчирувчилар етиб келгунига қадар 29 нафар йўловчи мустақил равишда автобусдан тушиб кетган.

Фото: МЧС РК

Жамбил вилоятининг Олмаота—Тошкент трассасида йўловчи автобуси ёниб кетди

Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, воқеа жойига ўт ўчирувчилар етиб келгунига қадар 29 нафар йўловчи мустақил равишда автобусдан тушиб кетган. 

Қайд этилишича, ҳозирги вақтда ёнғин ўчирилган.

Қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ. Ёнғиннинг дастлабки сабаби - электр симлардаги қисқа туташув.

Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун 9 нафар шахсий таркиб ва техникалар жалб қилинган.

Top