Ўзбекистон | 12:08 / 02.03.2024
7139
1 дақиқада ўқилади

Қўқон шаҳрида олиб қочилган Nexia-2 пачоқланган ҳолда топилди

Машинани олиб қочганлар ушланган. Вилоят ИИБ улардан жабрланган фуқаролар бўлса мурожаат қилишни сўрамоқда.

Фото: ИИБ ахборот хизмати

2024 йил 5 январ куни Қўқон шаҳрида яшовчи фуқарога тегишли Nexia-2 машинаси Қўқон шаҳар Сарбоз кўчасидан олиб қочилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни Қўқон шаҳрида яшовчи, 23 ёшли Ш.С. ва 20 ёшли А.С. содир этгани аниқланиб, ушланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

“Фуқароларимиздан автомашиналарини очиқ ва қаровсиз қолдирмасликларини ва юқоридаги шахслардан жабрланган фуқаролар бўлса, ИИОга мурожаат қилишларини сўраймиз”, дейилади хабарда.

Мавзуга оид