Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Лихтенштейн ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди
Лихтенштейн Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 146-давлат бўлди.
Фото: «Дунё» АА
Ню-Йоркда Ўзбекистон ва Лихтенштейн ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги қўшма коммюнике имзоланди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Маълум қилинишича, икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Лихтенштейн князлигининг БМТдаги доимий вакили Кристиан Венвайзер имзолаган.
Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасида қўшма ҳамкорликни кучайтиришга ўзаро тайёр эканликларини билдирган. Сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини топиш учун икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилган.
Ҳужжатнинг имзоланиши Ўзбекистон билан Европа давлатлари ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш йўлидаги муҳим қадам бўлгани қайд этилган.
Лихтенштейн Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 146-давлатга айланди.
Аввалроқ Ўзбекистон ва Уганда ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганди.
Мавзуга оид
22:49 / 24.11.2025
Ню-Йорк аҳолисига синов тариқасида 12 минг доллардан криптовалюта тарқатилади
11:06 / 20.11.2025
Тошкент ва Ню-Йорк ўртасида шериклик битими лойиҳаси тайёрланади
07:15 / 08.11.2025
2025 йилда дунёдаги энг бой мамлакатлар рейтинги
11:42 / 06.11.2025