Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Полша Тошкент вилоятида интенсив боғ ташкил этишни режалаштиряпти
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги делегация Полшага ташрифи давомида ушбу мамлакатнинг етакчи кампаниялари раҳбарлари билан музокаралар ўтказди.
Фото: Дунё
«Дунё» хабарига кўра, Мазовия воеводлигига сафар давомида Fruit family корхонаси раҳбари Ежи Грзиб билан музокаралар бўлиб ўтди. Маълум қилинишича, компания ҳозирги кунда 50 дан ортиқ давлатларга, жумладан Ўзбекистонга олма ва бошқа мева маҳсулотларини экспорт қилмоқда.
Музокаралар натижасида Fruit family билан Тошкент вилояти Оҳангарон туманида интенсив боғ ташкил қилиш ва олмани қайта ишлаш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишиб олинди.
Полшанинг Polpharma Group компанияси раҳбари ўринбосари Себастиан Шиманек билан кечган мулоқотда Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш масаласини ишлаб чиқиш истиқболлари хусусида фикр алмашилди.
Bank Pekao S.A. банки департамент директори Дмитрий Кушнеров билан бўлиб ўтган суҳбатда эса Тошкент вилоятида сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига эътибор қаратилди. Поляк томони қурилиш лойиҳаларини узоқ муддатли молиялаштириш масалаларини кўриб чиқишга тайёрлигини маълум қилди.
Мавзуга оид
14:31 / 03.12.2025
Марказий Европа аграр ҳабида ўзбек мева-сабзавотлари премиум сегментга чиқмоқда
14:55 / 25.11.2025
Полшада темирйўл диверсиялари иши бўйича Украина фуқароси ушланди
20:48 / 24.11.2025
Зойир Мирзаев аёлларнинг тандирда нон ёпмай қўйганини танқид қилди
10:15 / 21.11.2025