11:00 / 26.03.2024
7710
Реклама

VITORONDENS: газ таъминоти тизимига уланмасдан иссиқликка эга бўлинг!

Аллақачон тушуниб бўлгандирсиз-а? Гап газ таъминоти тизимлари узоқ масофада қурилган ва уларга уланмаган уйлар, коттежлар, меҳмонхона мажмуаларида иссиқликни таъминлаш ҳақида боради.

Ўзбекистон – табиат бойликларига бой салоҳиятга эга бўлган давлатлар қаторида муносиб ўрин топган мамлакатлардан биридир. Ва албатта, кўплаб сайёҳлар барча қулайликларга, тоза ҳавога бой ҳамда ёқимли табиий манзараларга эга бўлган тоғолди худудларда дам олишни истайди.

Мамлакатимиз аҳолиси ҳам дача ва коттежларни қуриш учун шаҳар ва қишлоқлардан анча масофада жойлашган ер майдонларни танлайди, чунки бу ерда тоза ҳаво ҳамда дарахт ва ўсимликлар мавжуд, тоғолди адирлари ва қор қоплаб турган тоғ ёнбағирлари жозибадор манзаралари кўзларимизни хурсанд қилади.

Бироқ дача, коттеж, хостел ёки меҳмонхона ва ҳаттоки сўнгги пайтларда юртимизда оммалашаётган капсула хоналаридаги ҳаво ҳарорати етарлича бўлмаса ҳар қандай завқли таассурот ва хотираларни пучга чиқариши ҳеч гап эмасдир.

Одатдагидек, исталган дам олиш масканлари марказий коммуникациялардан узоқ масофада жойлашгани ва шунингдек муқобил иситиш тизимлари ишончлилик ва экологик мезонларига етарлича жавоб бермайди. Олдиндан таъкидлаб ўтишимиз керакки, газ сақлагич баллонлари ҳам бу ерда мақбул танлов дейиш қийиндир. Барчамизга аёнки, хоналарни ўтин ёки кўмир билан иситиш нафақат ҳаво тозалиги учун, балки дам олувчи инсонлар саломатлиги учун зарарлидир.

Жаҳон тажрибасидан келиб чиқадиган бўлсак, бундай шароитларда инвестиция киритиш ҳамда ишончлилик нуқтаи назаридан дизель суюқлик ёқилғи асосан солярка ёрдамида ишлайдиган юқори самарали иситгичлар ўзини энг ишончли ва самарали ягона ечим деб айтсак муболаға бўлмайди.

Тўғри, бугун ички бозоримизда бунга ўхшаш таклифлар кўп ва бунинг сабаби узлуксиз исиқлик – том маънодаги комфортни ҳис этиш истагида бўлган хусусий кўчмас мулк эгалари ҳамда туристларнинг асосий орзусидир!

Бу борада сифат ҳамда нархи мезонлари бўйича мижоз талабларини қондиришга қодир бўлган маҳсулотлардан бири бу замонавий суюлтирилган ёқилғили Vitorondens 200-T чўяндан ишлаб чиқилган сув иситгич қозонидир.

Vitorondens 200-T чўянли суюқ ёнилғида ишловчи конденсацион иситиш қозони ва ГВС Vitocell цилиндри

Vitorondens 200-T чўянли суюқ ёнилғида ишловчи конденсацион иситиш қозони ва ГВС Vitocell цилиндри

Унинг юқори даражадаги ва ишончли фойдаланиш хусусияти Eutectoplex қуйилган сегментлардан иборат бўлган иссиқликни алмашиш юзаси туфайли таъминланади. Бундай қозонларда ўз туркумидаги ускуналарда тез-тез учраб турадиган дарз кетиши истисно этилади, чунки муҳандислар бир хил иссиқлик оқимини таъминлаш масаласини ҳал қилган.

Иситиш газлар контури герметизацияланишини эластик қалинланиш билан жиҳозланган алоҳида сегментлар таъминлайди.

Мазкур ускунанинг яна бир ноёб хусусияти – қасмоқлар шаклланишини олдини олувчи иссиқлик қувурлари орасида кенг йўлакларидир. Қозоннинг ташқи қисмида шовқинсизлантиргичлар эса унинг иш жараёнида ортиқча товушларни юзага келиб чиқишига йўл қўймайди.

Мижозларнинг узоқ муддатли комфортини таъминлаш эса – Vitorondens 200-T қозонларининг фарқловчи жиҳати десак бўлади, газ қувурлари горизонтал жойлашуви уларни сифатли ва содда тозалаш имконияти яратилган.

Икки контурли қозоннинг “фишкаси” - бу чиқиш қисмида ёқиладиган коррозияга чидамли ва зангламайдиган пўлатдан ишлаб чиқилган Inox-Radial иссиқлик алмаштиргичидир. Унинг асосий вазифаси – чиқиб кетадиган буғлар конденсацияси туфайли қўшимча иссиқкликни қабул қилишни таъминлаб беришдан иборат. Ушбу жараёнда ўзини тозалаш ҳисобига ўтириб қолган қатламлар шаклланиши истисно этилади.

Ва Vitorondens 200-T қозонининг муҳим қисмига келсак – кўк оловли суюқ ёнилғи ёқилғиси суюқлик ёқилғини зарарли моддаларни паст даражада шакллантирган ҳолда экологик ва самарали ёқилишини таъминлаб беради.

Jetflow Жет айланув тизими иссиқлик ташувчининг оптимал тақсимланишини таъминлайди.

Биз ушбу юқори сифатли ускунанинг техник ҳужжатлари билан танишиб чиқдик ва бизни ажаблантирган томони шундаки, Vitorondens 200-T меъёрий самарадорлик коэффиценти 97 % ташкил қилишидир!

Мазкур ақлли иситиш қозонни бошқариш мураккаблик туғдирмайди: фойдаланишда соддалиги билан ажралиб турган матн ва графика индикацияси билан жиҳозланган Vitotronic назоратчиси барча буйруқларни содда тилда тушунтиради, айтиб беради ва ёрдам беради.

Ва якуний масала - Европа сифатига эга бўлган Vitorondens 200-T қозони иш жараёнида қандай ёқилғидан фойдаланиш мумкин?

Бу ерда ҳам сизни хурсанд қиладиган янгилик бор! Сиз барча стандарт турдаги енгил суюқ EL ёқилғилардан фойдаланишингиз мумкин. Масалан: енгил иситиш мойи, дизель ёқилғиси, маиший керосин ва унинг аралашмаларини танлашингиз мумкин.

Ҳамёнбоп нархларда ёқилғиларни иситиш даврлари орасида сотиб олиш имкониятлари кенг бўлгани туфайли суюқ ёқилғили икки контурли Vitorondens 200-T иситиш қозони марказий газ таъминот тизимларидан узоқда жойлашган хоналарни иссиқлигини таъминлаш борасида мукаммал ечим сифатида муносиб эътирофга сазовор.

Батафсил маълумот билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Телефон: +998907995445, +998900211211, +998971562463 (рус тилида)

👨‍💻Теlegram'да консультация олиш!

Web-саҳифа | YouTube

Top