Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шаҳноза Султонова Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари этиб тайинланди
Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаган Нодира Умарова бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод қилинди.
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Шаҳноза Султонова Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Ҳокимлик хабарига кўра, шу кунга қадар ушбу лавозимда фаолият юритиб келган Нодира Умарова бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод қилинди.
Шаҳноза Султонова 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2003 йилда Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган.
У кўп йиллар давомида Тошкент давлат техника университетида қатор масъулиятли лавозимларни эгаллаб келган.
Шу кунга қадар Тошкент шаҳридаги Беларус-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институти ижрочи директори лавозимида ишлаган.
Мавзуга оид
12:40
“Тошкент–Самарқанд” йўналишида юқори тезликдаги поездлар учун янги линия қурилади
23:34 / 25.12.2025
Тошкент шаҳри учун дизайн-код ишлаб чиқилди
16:25 / 25.12.2025
“Ўзавтойўл” биноси 242 млрд сўмга сотилди
11:56 / 25.12.2025