19:29 / 09.04.2024
3218

Ўзбекистоннинг янги элчиси Испания қиролига ишонч ёрлиғини топширди

Фарруҳ Турсунов Мадрид шаҳрида Испания қироли Филипп VI билан учрашди. 

Фото: dunyo.info

Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Фарруҳ Турсунов Мадрид шаҳрида Испания қироли Филипп VI га ишонч ёрлиғини топширди. 

Расмий маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Испания ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди. 

Испания қироли икки томонлама муносабатларни барча жабҳаларда мустаҳкамлаш ва ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларга ҳисса қўшишга тайёрлигини билдирди. 

Учрашув якунида Филипп VI Ўзбекистон элчисига икки мамлакат ўртасидаги ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги масъулиятли ишига муваффақият тилади. 

Фарруҳ Турсунов 2023 йил 7 декабр куни Тошкентдан Мадридга етиб борган эди. Бунгача у ТИВ Стратегик таҳлил ва прогнозлаш бош бошқармаси, шунингдек, Йиғма ахборот-таҳлил департаментини бошқарган.

Top