12:58 / 15.04.2024
3489

Петербургда оғир молиявий аҳволга тушиб қолган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

Россияда қийин аҳволга тушиб қолган ўзбекистонликларга ёрдам берилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди. 

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россиядаги вакиллари ҳудудлардаги турли корхоналарда бўлиб, иш берувчилар ва меҳнат мигрантлари билан учрашувлар ўтказди. Ленинграддаги “Выборжец” агрохолдинги, Пермдаги “Строй индустрия”, Калугадаги “ЛидерКинг”, Туладаги “Воловский бройлер” корхоналарида ишлаётган юртдошлар ва уларнинг иш берувчилари билан учрашув ташкил этилди.

Волгоград, Воронеж, Пермда ишлаётган юртдошларга ҳуқуқий ва моддий ёрдам кўрсатилди. Санкт-Петербургда оғир молиявий аҳволга тушиб қолган ўзбекистонлик фуқаро Санкт-Петербург - Бухоро авиарейси орқали ватанга қайтарилди.

Top