09:36 / 18.04.2024
5456

Тошкентда яна бир мозаикали бинодан реклама баннерлари олиб ташланди

Тошкент шаҳри Беруний-1 массивида жойлашган мозаикали бинодан реклама баннерлари демонтаж қилинди. 

Фото: Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабарига кўра, мозаика ва паннолардан реклама баннерларини олиб ташлаш бўйича ишлар шаҳар ҳокимлиги ва Payme тизими билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Март ойи охирларида Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги 160 га яқин мозаик панно монументал санъат ёдгорликлари сифатида Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилган эди. 

Шу қарор билан мозаикали биноларга реклама баннерларини ўрнатиш тақиқланган.

Top