Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Газпром» Ўзбекистонда ваколатхона очиши мумкин
Ҳозирги вақтда «Газпром» Марказий Осиё минтақаси давлатларидан Туркманистон ва Қозоғистонда ваколатхонага эга.
Фото: РИА Новости
Россиянинг «Газпром» компанияси директорлар кенгаши Ўзбекистонда ваколатхона очиш масаласини кўриб чиқади. Мазкур масала 6 май куни кенгашда овозга қўйилади, деб хабар берди Interfax.
Ҳозирги вақтда «Газпром» Марказий Осиё минтақаси давлатларидан Туркманистон ва Қозоғистонда ваколатхонага эга.
2023 йил октябр ойидан Ўзбекистонга Россия газини етказиб бериш учун «Марказий Осиё – Марказ» газ ташиш тизими тескари (реверс) режимга ўтказилди.
«UzGasTrade» АЖ ва «Газпром Экспорт» МЧЖ ўртасидаги икки йиллик келишувга кўра, кунига 9 миллион куб.м., йилига қарийб 2,8 миллиард куб.м. табиий газ экспорт ҳажми кўзда тутилган.
2024 йил ёзида Қозоғистон, шунингдек, Ўзбекистон ва Қирғизистон билан ўрта муддатли 15 йиллик газ етказиб бериш бўйича шартномалар имзоланиши режалаштирилган. Уларни амалга ошириш 2025 йил кузида бошланиши керак.
Филиалларнинг сўнгги эълон қилинган рўйхатига кўра (2021 йилги) «Газпром» Ўзбекистонда иккита компаниясига эга: «Операционная Компания Зарубежнефтегаз - Центральная Азия» ва «Операционная Компания Зарубежнефтегаз ГПД Центральная Азия».
Мавзуга оид
12:43 / 03.03.2026
Газ учун қишки мавсумдаги лимит барча ҳудудларда 15 мартгача узайтирилди
15:21 / 02.03.2026
Қорақалпоғистон ва Хоразмда табиий газ учун иситиш мавсуми базавий меъёри 15 мартгача узайтирилди
17:50 / 23.02.2026
«Ўзбекнефтгаз» янги конлардан газ оқими олинганини эълон қилди
18:53 / 10.02.2026