14:12 / 25.04.2024
1844

Тошкентда кучли таъсир қилувчи дориларнинг муомалага киритилиши олди олинди

Учтепа тумани ҳудудида жойлашган савдо дўконида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини фуқарога сотган шахслар ушланди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, фуқаро Ё.М. ва бошқалар ноқонуний даромад орттириш мақсадида Учтепа тумани ҳудудида жойлашган савдо дўконида “Редуксин Лайт” ва “Зерофит” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро М.Х.га 1,7 млн сўмга сотган вақтида ушланган.

Департамент хабарига кўра, ушбу савдо дўконидан ўтказиш мақсадида сақлаб келинган жами 10 турдаги 365 қути кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида ҳам олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Top