07:50 / 02.05.2024
28305

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Машраб Кимсанов вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли киноактёр Машраб Кимсанов 69 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Фото: Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси

Машраб Кимсанов 1955 йил 17 август куни туғилган. 1976-1979 йилларда “Ўзбекфилм” киностудиясида режиссёр ассистенти бўлиб ишлаган. 1983 йилда “ВГИК”нинг актёрлик факултетини тамомлаган. 

У 1983-1986 йилларда “Ўзбекфилм” киностудияси актёри, 1986 йилдан “Ўзбекфилм” киностудияси қошидаги Киноактёр экспериментал театр-студиясида хизмат қилган.

Машраб Кимсанов "Водиллик келин", "Оловли йўллар", "Отамдан қолган далалар", "Масхарабоз", “Умид”, “Зебузар”, “Ҳаёт мамот”, “Ҳақиқий эркаклар ови”, "Сеҳрли қалпоқча", "Онагинам орзуси" каби кўплаб филмларда эсда қоларли ролларни ижро этган. Шунингдек, ижодкор "Тоғлик куёв" филмининг постановкачи режиссёри ҳисобланади.

У 1999 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланган.

Top