21:05 / 10.05.2024
4139

Visa компаниясининг Ўзбекистондаги бўлимига янги раҳбар тайинланди

Беҳзод Абдураҳмонов янги лавозимда Visa компаниясининг иқтисодиётни рақамлаштириш ва Ўзбекистонда молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадларига эришишда ёрдам беради. 

Беҳзод Абдураҳмонов

Visa компаниясининг Ўзбекистондаги минтақавий бўлимига Беҳзод Абдураҳмонов раҳбар (менежер) этиб тайинланди. 

Беҳзод Абдураҳмонов 2020 йил Visa компаниясида Ўзбекистон ва Туркманистон банкларида бизнесни ривожлантириш бўйича менежер сифатида иш бошлаган. У чакана банк бизнеси, инновациялар, карталар ва тўлов тизимлари соҳасида 15 йилдан ортиқ тажрибага эга мутахассис саналади. 

Қайд қилинишича, Беҳзод Абдураҳмонов янги лавозимда Visa компаниясининг иқтисодиётни рақамлаштириш ва Ўзбекистонда молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадларига эришишда ёрдам беради. 

Visa электрон тўловлар саноати бўйича дунёдаги етакчиси компания. У икки юз дан ортиқ мамлакат ва ҳудудларда истеъмолчилар, бизнес, молиявий ва давлат ташкилотлари ўртасидаги транзакцияларни амалга оширади. 

Ўзбекистон Visa учун стратегик аҳамиятга эга бозор саналади. Ўтган йили компания мамлакатдаги барча молия институтлари, савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарига кўрсатилаётган ёрдамни кучайтириш мақсадида Тошкентда ўз офисини очган.

Top