23:32 / 16.05.2024
12587

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси девонига раҳбар тайинланди

Бухоро вилояти собиқ прокурори Қонунчилик палатаси девонига раҳбарлик қилади. 

Маҳмуд Шуҳратович Истамов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси девони раҳбари этиб тайинланди. Бу ҳақдаги маълумот Қонунчилик палатаси веб-сайтида пайдо бўлди. 

Маҳмуд Истамов 45 ёшда, Тошкент давлат юридик университетининг юридик факултетини тамомлаган. 2004-2005 йилларда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази бошлиғи, 2005-2006 йилларда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини мониторинг қилиш маркази бўлим бошлиғи лавозимларида ишлаган. 

2006-2017 йилларда Президент Администрациясида турли лавозимларда ишлаган. 2017-2019 йилларда адлия вазири ўринбосари ва биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2019 йил ёзида у Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари этиб сайланган эди. 

Маҳмуд Истамов 2021 йил январида Бухоро вилояти прокурори лавозимига тайинланган, 2024 йил феврал ойида ушбу лавозимдан озод этилган.

Top