09:15 / 17.05.2024
2026

Дам олиш масканларига солиқ имтиёзлари берилмоқда

Касаба уюшмалари тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида болалар дам олиш мавсумидан ташқари даврда ташкил этиладиган дам олиш уйлари ва дам олиш зоналарининг мазкур йўналишдаги хизматларни кўрсатишдан олган фойдаси 2026 йил 1 январга қадар бўлган даврда фойда солиғидан озод қилинади.

Президент томонидан “Айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун имзоланди

Солиқ кодексига киритилаётган ўзгартиришларга кўра:

  • заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган қимматбаҳо тошларни республика ҳудудига олиб кириш ҚҚСдан 2024 йил 1 январдан 2027 йил 1 январга қадар бўлган даврда озод қилинади;
  • касаба уюшмалари тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида болаларнинг дам олиш мавсумидан ташқари даврда ташкил этиладиган дам олиш уйларининг ва дам олиш зоналарининг мазкур йўналишдаги хизматларни кўрсатишдан олган фойдаси 2026 йил 1 январга қадар бўлган даврда фойда солиғидан озод қилинади.

Бундан ташқари, «Туризм тўғрисида»ги қонунга киритилаётган ўзгартиришларга кўра,  касаба уюшмалари тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида болаларнинг дам олиш мавсумидан ташқари даврда ташкил этиладиган дам олиш уйлари ва дам олиш зоналари мажбурий сертификатлаштиришдан озод этилмоқда.

Top