Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Товар сотиб олиш учун ҳомий кераклигини айтиб, ўзганинг 50 млн сўмини ўзлаштирган шахс аниқланди
Тошкент шаҳрида яшовчи 29 ёшли (аёл) Қ.М. ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг банк картасидаги 50 млн сўм пуллари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Сирдарё вилоятида яшовчи 23 ёшли С.И. содир этганлиги аниқланган.
С.И. жабрланувчи Қ.М. билан Telegram мессенжери орқали танишиб, унга товар сотиб олиш учун ҳомий кераклиги ва пулларини оз фурсатларда 30 фоизга кўпайтириб беришини ваъда қилиб, алдов йўли билан 50 млн сўм миқдоридаги пул маблағларини ўтказиб олишга эришиб, мазкур пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан С.И.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
09:59 / 11.06.2025
Айрим маҳсулотларнинг таснифий коди ўзгартирилмоқда
07:52 / 15.04.2025
Фақат биржа орқали сотиладиган товарлар рўйхати кенгайтирилди
14:30 / 09.04.2025
Ўзбекистон ва Покистон товар айирбошлаш ҳажмини 2 млрд долларга етказади
09:31 / 11.11.2024