Иқтисодиёт | 08:29 / 29.05.2024
4268
1 дақиқада ўқилади

Тўрт ойда умумий овқатланиш корхоналари қанча солиқ тўлагани маълум бўлди

Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь апрель ойларида умумий овқатланиш фаолияти билан шуғулланувчи 19 325 та юридик шахс томонидан 362,1 млрд сўм солиқ тўланган. 

Фото: Fotolia

Солиқ қўмитаси хабарига кўра, шундан 74,7 млрд сўми, яъни 20,6 фоизи 20 та корхона ҳисобига тўғри келади. 

Уларнинг жами товар айланмаси 921,3 млрд сўмни ташкил этган, қўллаган солиқ имтиёзлари эса 16,3 млрд сўм. 

Ушбу солиқ тўловчилар томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида: 

  • ҚҚС – 29,7 млрд сўм; 
  • ЖШОДС - 21,6 млрд сўм;
  • фойда солиғи – 18,1 млрд сўм; 
  • бошқа солиқлар - 5,3 млрд сўм.

Мавзуга оид