Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ва Масқат ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин
Ўзбекистон элчиси Абдусалом Ҳотамов Масқат муҳофази (вилояти) губернатори Сауд бин Ҳилол ал-Бусайди билан учрашди.
Фото: "Дунё" АА
"Дунё" хабарига кўра, мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Уммон ўртасида ҳудудлараро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар икки давлат пойтахтларини боғловчи ҳаво қатновларини йўлга қўйиш нафақат шаҳарлараро, балки икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни тубдан ўзгартиришга хизмат қилишини қайд этди.
Учрашув якунида ҳамкорликнинг аниқ йўналишларини белгилаб олиш мақсадида Тошкент ва Масқат шаҳарлари мутасаддиларининг ўзаро ташрифларини уюштириш тўғрисида келишиб олинди.
Мавзуга оид
11:06 / 10.11.2025
АҚШда бюджет бўйича баҳс авиақатновларни тўхтатиб қўйди
11:56 / 16.10.2025
Малайзия авиакомпанияси Куала-Лумпур - Тошкент йўналишида мунтазам қатновларни йўлга қўйди
18:13 / 19.09.2025
Молдова ва Ўзбекистон авиақатнов билан боғланади
11:53 / 29.08.2025