Жамият | 19:42 / 19.06.2024
7861
1 дақиқада ўқилади

Сирдарёда Nexia юк машинасига келиб урилди

Икки киши жароҳатланган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятида енгил ва юк автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, 19 июн куни соат 05:30 ларда Сардоба тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автойўлининг 931-километрида Тошкент—Термиз йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган Nexia-1 автомашинаси ҳайдовчиси рул бошқаруви вақтида ухлаб қолган. Оқибатда автомашина йўл четида тўхтаб турган MAN русумли юк транспорт воситасига урилган.  

Натижада Nexia-1 автомашинаси ҳайдовчиси ва йўловчиси жароҳат олиб тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Ҳозирда Сардоба тумани ИИБ ходимлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид