Бўстонлиқда тоғда жароҳат олган фуқаро қутқарилди
Уч киши сайр қилиш мақсадида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Қулосой шаршараси яқинига борган. Бироқ улардан бири эҳтиётсизлиги оқибатида оёғидан жароҳат олган.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
Қутқарувчилар Бўстонлиқ туманида тоғда жароҳат олган фуқарони қутқаришди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 8 июл куни соат 13:09 атрофида уч киши сайр қилиш мақсадида Бўстонлиқ тумани Бурчмулла маҳалласидаги Қулосой шаршараси яқинига бориб, улардан бири эҳтиётсизлиги оқибатида чап оёғидан жароҳат олгани ҳақида хабар келиб тушган.
Чимён ёнғин-қутқарув отряди ва Бўстонлиқ тумани ФВБнинг бир гуруҳ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб борган ва жароҳат олган фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатган. Шундан сўнг, улар денгиз сатҳидан 1800 метр баландликдан хавфсиз ҳудудга олиб тушилиб, жароҳатланган фуқаро тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган.
Фуқаронинг умумий аҳволи яхши бўлганлиги сабабли шифокорлар томонидан яшаш уйига рухсат берилган.
Олдинроқ Бўстонлиқ туманидаги Кичик Оқсой тоғига сайр қилишга бориб адашиб қолган 4 киши қутқарилганди.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон 400 килодан ортиқ бойитилган уранни АҚШ зарбаларидан яширишга улгурган — Европа разведкаси
Жаҳон | 23:36 / 26.06.2025
-
ХВЖ даромад солиғини табақалаштиришга чақирди. Иқтисодчи бунга қарши тўртта сабаб келтирди
Иқтисодиёт | 23:08 / 26.06.2025
-
АҚШ 2026 йилда ядро триадасини ривожлантиришга 60 млрд доллар сарфлашни режалаштирмоқда
Жаҳон | 22:51 / 26.06.2025
-
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Беларусга етиб борди
Ўзбекистон | 22:32 / 26.06.2025
Мавзуга оид

13:46 / 10.06.2025
Амирсой ҳудудидаги ресторан ёниб кетди

12:20 / 05.05.2025
10 метрлик жарлик ичидаги чангалзорга тушиб кетган икки киши қутқарилди

14:20 / 13.03.2025
Испанияда кир ювиш машинасига тиқилиб қолган қиз қутқарилди

14:18 / 14.02.2025