Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Архитектура ва қурилиш соҳаси фахрийлари кенгаши тузилмоқда
Нодавлат нотижорат ташкилот шаклида Архитектура ва қурилиш соҳаси фахрийлари кенгаши тузилмоқда.
Фото: Kun.uz
Вазирлар Маҳкамасининг "Архитектура ва қурилиш соҳаси фахрийларига қулай шарт-шароитлар яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Нодавлат нотижорат ташкилот шаклида Архитектура ва қурилиш соҳаси фахрийлари кенгаши тузилмоқда. Унинг асосий йўналишлари:
● соҳа фахрийларининг ноёб ва бой тажрибаси, амалий билимларини кенг тарқатиш;
● шаҳарсозлик ва архитектурани ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, бу соҳада концепциялар ва дастурлар шакллантиришда иштирок этиш;
● соҳадаги меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
● соҳа фахрийларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш;
● фахрийларнинг ижтимоий ва моддий аҳволини яхшилаш ва бошқалар.
Кенгаш Тошкент архитектура-қурилиш университети биносида жойлаштирилади. Унинг эҳтиёжлари учун 2 та Malibu автотранспорт воситаси бириктирилади.