Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
UzAirways'га тегишли Airbus A320 самолёти дўл сабаб шикастланди
“Красноярск-Тошкент” йўналишида Россия ва Қозоғистон чегараси бўйлаб 11 000 метр баландликда парвоз қилаётган самолёт аномал метеорологик ҳодисага дуч келган. Унинг бортида 174 йўловчи ва 6 экипаж аъзоси бўлган.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
UzAirways'га тегишли Airbus A320 самолёти 11 000 метр баландликда парвоз пайтида дўл ҳодисасига дуч келди. Оқибатда самолётнинг олд ойналарига шикаст етган. Бу ҳақда UzAirways матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 3 август куни UzAirways'га тегишли A320 UK32015 самолёти Россия ва Қозоғистон чегараси бўйлаб 11 000 метр баландликда парвоз қилаётиб, бу баландлик учун аномал метеорологик ҳодисага (дўл) дуч келган. Самолёт “Красноярск – Тошкент” йўналиши бўйича HY9684 авиақатновини амалга ошираётган бўлган.
Бунинг оқибатида самолётнинг олд ойналари шикастланган. Экипаж белгиланган процедураларни амалга оширганидан сўнг парвозни давом эттиришга қарор қилган. Тошкентга қўниш жадвалга мувофиқ амалга оширилди. Парвоздан кейинги текширувда шунингдек, метеолокатор бурун конусининг (кок) шикастланиши аниқланган.
Самолётда бортида 174 йўловчи ва 6 экипаж аъзоси бўлган.
Қайд этилишича, ҳозирги вақтда ҳаво кемасининг шикастланган қисмини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Яқин кунларда ҳаво кемаси мунтазам равишда парвозларни амалга оширишни бошлайди.
Мавзуга оид
11:29
Centrum Air самолётидаги носозлик туфайли йўловчилар бир сутка Қозон аэропортида қолиб кетди
17:00 / 18.12.2025
Uzbekistan Airways билан учувчилик карьерангизни бошланг
18:39 / 29.11.2025
UzAirways Airbus А320/321 самолётларининг дастурий таъминотини ўзгартирди
15:42 / 22.11.2025