Жаҳон | 20:50 / 12.08.2024
4274
1 дақиқада ўқилади

Хитойлик шифокорлар яшил қонли бемор ҳаётини сақлаб қолди

Узоқ йиллар давомида спиртли ичимликлар истеъмол қилиш туфайли унинг жигари ишламай қолган.

Фото: Ctwant

Хитойлик шифокорлар Шэнчжэн шаҳрида истиқомат қилувчи эркак ҳаётини сақлаб қолишди, унинг қони яшил тус олган эди.

World of Buzz хабарига кўра, 36 ёшли эркак нафас қисилиши, кўнгил айниши ва қайт қилиш шикояти билан шифохонага мурожаат қилган. Унинг териси ва кўз ранги ҳам ўзгарган.

Шифокорлар бемордан таҳлил олиб, унинг қони оч яшил тусга кирганини аниқлаган. Текширув натижалари шуни кўрсатдики, эркакда ўткир шаклдаги гепатит ривожланиб, сариқлик пайдо бўлган. Узоқ йиллар давомида спиртли ичимликларни истеъмол қилиш туфайли жигар ишламай қолди.

Энди хитойлик узоқ муддат даволанишига тўғри келади. У спиртли ичимликларни истеъмол қилишни тўхтатиб, соғлиғига ғамхўрлик қилиш ниятида эканлигини айтган.

Мавзуга оид