Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзиёев Путин билан телефон орқали мулоқот қилди
Ўзбекистон ва Россия етакчилари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларни муҳокама қилди.
15 август куни президент Шавкат Мирзиёевнинг Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш, кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон ва Россия президентлари жорий йилнинг 26-28 май кунлари Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида эришилган келишувлар ижросининг боришини муҳокама қилди.
Товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, икки мамлакат етакчи корхоналари ва ҳудудлари ўртасидаги кооперация алоқаларини ривожлантириш, қўшма инвестиция лойиҳалари ва гуманитар дастурларни амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирилган чоралар кўриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Суҳбат чоғида бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
23:06 / 26.12.2025
Рождествода ўлим тилаги: тоқатсизлик нафратга айланди
21:44 / 26.12.2025
«Россия Украина, Қозоғистон ва Кавказни бериб юборган». АҚШ Путин ва Бушнинг музокаралари расшифровкасини махфийликдан чиқарди
16:39 / 26.12.2025
Urbi et Orbi: Лев XIV Россия ва Украинани мулоқотни бошлашга чақирди
15:54 / 26.12.2025