Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой ва Беларус ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олди
Хитой Халқ Республикаси давлат кенгаши бош вазири Ли Цяннинг Минскка ташрифи чоғида Хитой Халқ Республикаси ва Беларус вакиллари савдо, хавфсизлик ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича келишувга эришди.
Фото: DW/A. Burakow
Хитой ва Беларус савдо, хавфсизлик, энергетика, молия ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кучайтиришга қарор қилди. Бу ҳақда 23 август, жума куни Ли Цян ва Беларус бош вазири Роман Головченко ўртасида Минскдаги учрашуви якунлари бўйича эълон қилинган қўшма коммюникеда айтилади.
Ушбу ҳужжатга кўра, Пекин ва Минск, шунингдек, ҳар икки томон учун харажатларни камайтириш мақсадида саноат таъминоти занжирлари соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш ва савдони осонлаштиришга кўмаклашиш ниятида.
Жумладан, хизматлар савдоси ва инвестициялар бўйича ҳукуматлараро битим имзоланди, унда икки давлат ўртасида хизматлар соҳасида эркин савдо зонаси, сармояларни жалб этишнинг шаффоф, либерал ва қулай режимини яратиш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, БелТА Беларус давлат агентлигининг хабар беришича, «Беларус ва Хитой ўртасида фан, технология ва инновациялар соҳасида ҳамкорлик йили, шунингдек, бешта марказ, жумладан, анъанавий хитой тиббиётини ривожлантириш, геология фанлари соҳасида ҳамкорлик, Беларус Миллий фанлар академиясининг Хитой Халқ Республикасидаги филиали ўртасида технологиялар трансферига» старт берилди.
Хитой Беларуснинг иккинчи ва Осиёдаги энг йирик савдо шериги ҳисобланади. 2023 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 8,4 миллиард доллардан ошди, дея хабар беради China Daily.
Мавзуга оид
16:18
Хитой дронларни Россияга Таиланд орқали етказиб беришни бошлади
07:33
Келажак шакли: Хитойда 2026 йилда битадиган 12 йирик лойиҳа
12:37 / 20.02.2026
Беларусда сиёсий маҳбуслар Статкевич ва Левая озод қилинди
09:55 / 20.02.2026