Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 27 август куни Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон-Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Суҳбат аввалида Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон халқ маслаҳати раиси давлат раҳбарига Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг самимий саломини етказди.
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари икки томонлама алоқалар жадал ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этдилар. Фаол сиёсий мулоқот ва алмашинувлар давом этмоқда, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми барқарор суръатлар билан ўсмоқда, иқтисодиётнинг турли тармоқларида етакчи корхоналарнинг кооперацияси кучаймоқда.
Мунтазам равишда қўшма маданий-гуманитар тадбирлар ўтказилмоқда.
Суҳбат чоғида транспорт-коммуникация ва энергетика соҳаларида қўшма лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Мавзуга оид
21:48 / 11.12.2025
Шавкат Мирзиёев Ашхободда Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди
21:56 / 23.09.2025
Туркманистонда иш ҳақи ва пенсияларни оширишдан воз кечиш таклиф этилди
18:03 / 24.08.2025
Иордания подшоҳи давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади
21:33 / 22.08.2025