Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири UNFPA доимий вакили билан учрашди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири UNFPA'нинг мамлакатдаги доимий вакили билан учрашди.
Фото: Дунё
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA)нинг Ўзбекистондаги доимий вакили Нигина Абасзадени қабул қилди.
"БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг (UNFPA) Ўзбекистондаги доимий вакили, доктор Нигина Абасзаде хоним билан самарали учрашув ўтказдик", – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ҳукумати оналар саломатлигини яхшилаш, аҳоли ўсиши, ёшлар салоҳиятини ошириш, гендер тенглиги ва бошқа кўплаб йўналишларда энг яхши шарт-шароитларни яратиш мақсадида халқаро ташкилотлар билан фаол ҳамкорлик қилмоқда.
"Биз 30 йилдан зиёд вақт давомида мамлакатимизда фаолият юритиб келаётган UNFPA жамоаси томонидан олиб борилаётган барча муҳим ишларни қадрлаймиз", - дейди Бахтиёр Саидов.
Мавзуга оид
14:14 / 05.12.2025
Бахтиёр Саидов Венада Йоҳанн Вадефул билан музокаралар ўтказди
12:41 / 28.11.2025
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси ишонч ёрлиқларини топширди
14:56 / 27.11.2025
Сомалининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
19:33 / 17.11.2025